Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ЯНА ТУМАНИМИЗДА

×

 2021-07-29 16:18:04    232

PDF yuklash
Chop etish


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ ҲАМДА АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН МЕДИА-РЕЖАГА АСОСАН, ТУМАНДА ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ ҲАМДА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ. 

Ушбу анжуманда вилоятимиздаги энг фаол журналист ва блогерлар қатнашдилар.Туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилган  матбуот анжуманида туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов туманда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида гапириб, журналист ва блогерларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди. Туман ҳокими шунингдек, Янгиқўрғон-Бағдод йўлида олиб борилаётган ободончилик ишлари,“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”  қайси мезонларга асосан танлаб олиниши, тумандаги Бастомбува қум барханлари атрофини ободонлаштириш, туман ҳокимининг маҳаллий босма нашр ва туман ҳокимликлари Ахборот хизмати ҳақидаги фикри, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва  “Ёшлар дафтари”даги фуқароларнинг ушбу дафтарлардан чиқарилиш ва иш билан таъминланганлиги борасида амалга оширилаётган ишлар,   Бувайда туманининг биринчи ярим йилликдаги ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари каби долзарб масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, бу борада қилиниши зарур бўлган ишларга тўхталди.Шундан сўнг журналист ва блогерлар учун туманда узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган, маҳсулотлари хорижга ҳам экспорт қилинаётган “Нурафшон Зиё текс” ишлаб чиқариш корхонасига пресс-тур ташкилланди.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.