Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

АВТОБУСИ БОЛАЖОНЛАР ҲУЗУРИДА

×

 2021-07-29 16:16:19    180

PDF yuklash
Chop etish


БОҒЧА ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИНГ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМГА ҚАМРОВИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА ТУМАНИМИЗНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДА ҲАМ МОБИЛЬ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА. 

 Болажонларнинг севимли масканига айланиши кутилаётган ана шундай боғча туманимизнинг Шўр ва Олтинқўрғон МФЙларида очилди. Шўр қишлоғида 150 нафардан ортиқ боғча ёшидаги болалар мактабгача таълимга қамраб олинмаган. Туман МТБ раҳбари шуни ҳисобга олиб қишлоқда ташландиқ ҳолда ётган 3 сотих ерни туман МТБ ихтиёрига ўтказиб беришини туман ҳокимидан сўради. МТБ ихтиёрига ўтган жойга  ихчам ва кўркам, мустаҳкам, юқори чидамли материаллардан ишланган зарур жиҳозларга эга бўлган ўйин майдончаси қурилди.

Эндиликда ҳар икки маҳаллада махсус барпо қилинган ушбу майдончаларга кондиционер, ҳожатхона, иссиқ ва совуқ сув, овқатни иситиш учун ошхона билан жиҳозланган автобуслар ҳафтасига уч марта бориб, болалар учун машғулотлар ўтказади. Ўқув-тарбиявий жараён мажбурий овқатланишсиз, енгил тамаддини иситиш имконияти мавжуд “Aqlvoy” автобусларида тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячилар болажонларга зарур билимларни берадилар.-“Aqlvoy” автобуслари болаларни мактабгача таълимга қамраб олишга қаратилган ниҳоятда самарали инновацион лойиҳадир, - дейди МТБ раҳбари Дилноза Нурматова. Эндиликда туманимизнинг Шўр қишлоқ ва Олтинқўрғон МФЙларида истиқомат қилувчи 60 нафар кичкинтой таълим муассасасига эмас, барча қулайликларга эга автобус шаклидаги таълим масканига боради. Юртимизда ўғил-қизлар таълим-тарбиясига қаратилган бундай инновацион ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилаётганидан аҳоли мамнун.З. ЗИЯТОВА,Ўзбекистон -Корея халқаро университети амалиётчиси.