Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

ЛОЙ КЎЧАЛАР АСФАЛЬТ ҚИЛИНМОҚДА

×

 2023-02-22 11:17:04    304

PDF yuklash
Chop etish


Биламизки, қишлоқ йўлларининг ҳамаси ҳам текис ва равон эмас. Айниқса, асфальт ётқизилмаган кўчалар ёғингарчилик вақтида аҳоли учун ноқулай ҳолга келиб қолади.

Жумладан, Урганжи маҳалласининг Боғи Эрам кўчаси ҳам ана шундай лой кўчалардан бири эди. Давлатимиз томонидан йўл қурилиши соҳасига қаратилаётган жиддий эътибор ҳудудларни ободонлаштириш, йўловчи ва ҳайдовчиларга бирдек қулайлик яратиш, одамларнинг мушкули осон, турмуш даражаси эса янада фаровон бўлишига хизмат қилади.

Эндиликда Урганжи МФЙдаги Боғи Эрам кўчасидаги носозликлар бартараф этилиб, шағал ётқизилмоқда. Ушбу хайрли ишлар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.