Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

НУРОНИЙЛАР ҲАШАРДА

×

 2022-09-28 09:37:00    163

PDF yuklash
Chop etish


Улар терим пулини бемор маҳалладошларига хайрия қилишмоқчи

Туманнинг Илҳомжон Абдуллаев раҳбарлик қилаётган “Офтоб файз миришкор” фермер хўжалиги ерларида ҳали пахталар чаман-чаман бўлиб очилиб ётибди.

Илҳомжон Абдуллаевнинг айтишича, 32 гектар ерга барака уруғини қадаган деҳқон 124 тонна ҳосил етиштирмоқда. Бугунги кунгача 86 тонна пахтани тумандаги “Проф текст” кластерига топшириб бўлди.

Додҳо МФЙда яшовчи бир гуруҳ фаол нуронийлар бугун ўз ташаббуслари билан ушбу фермер хўжалигида пахта теримида иштирок этишмоқда.

-Биз Комилахон Собирова, Турсуной Қурбонова, Манзурахон Ҳафурова, Дилбар Тожиева, Гўзалхон Сидиқова, Хурсаной Ҳакимова, Феруцза Ортиқовалар келишиб, пахта теримига ҳашарга чиқишга қарор қилдик, - дейди туманнинг энг фаол нуроний онахонларидан бири Мастурахон Зияева. – Бу ташаббусимизни маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг нуронийлар кенгаши раиси И.Эназаров, ХДП нинг туман бўлими раҳбари Ҳ.Тошматова қўллаб-қувватлаб бизга шароит яратиб беришди. Биз нега пахта теримига чиқдик? Чунки биринчидан болалигимизданоқ қилиб юрган юмушимиз, пахта теришнинг бизга ҳеч қандай оғирлиги йўқ. Иккинчидан ва энг муҳими маҳалладошларимиздан бирининг турмуш ўртоғига озгина беморлик етган. Кечгача терган пахтамиз пулини ана шу беморимизга бермоқчиимиз. Озгинагина мурувватимиз ҳам ҳеч бўлмаса бир кунлик дори-дармонига етиб қолар.

Илгари ҚФЙ раиси бўлиб ишлаган фаол нуроний онахон Турсуной Қурбонованинг айтишича, у ёшлигида бир кунда 170-180 кг.гача пахта терган экан. – Бугун ҳеч бўлмаганда 60-70 кг.пахта териб, мен ҳам фермернинг хирмонига ўз ҳиссамни қўшаман,- дейди онахон.