Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

СОБИРЖОН ОТАБОЕВ ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

×

 2022-09-16 10:54:47    237

PDF yuklash
Chop etish


Ёши улуғ нуронийларимиз тарбияси ва дуосини олган ёшлар ҳаётда қоқилмайдилар. Улар ҳаёти ёшлар учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб келган десак, муболаға бўлмайди. Шу боисдан юртимизда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси доирасида ибратли ишлар амалга ошириляпти.

Лойиҳа доирасида нуронийларга  тарбияси оғир, профилактик ҳисобда турган, иш билан таъминланмаган ёшлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилалар бириктириб қўйилган. Катта ҳаёт ва касб тажрибасига эга отахон-онахонлар томонидан бу ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар, якка тартибдаги суҳбатлар ўтказилмоқда. Ўз навбатида, нуронийлар ёшлар муаммоларини ҳал этишга амалий ёрдам ҳам кўрсатмоқдалар.

Яқинда  "Бир нуроний ўн ёшга масъул" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда вилоятимизнинг 19 та шаҳар ва туманларидан 19 нафар нуронийлар ёшлар билан ишлаш юзасидан ўз тажрибаси ва маҳоратини намоён этдилар.

  Танловнинг вилоят босқичида ўз туманлари шарафини ҳимоя қилиш учун   танловга борган нуронийларнинг фаолиятига холисона баҳо берилди. Иштирокчилар ёшларни тарбиялашдаги фаолияти, иш тажрибаси ҳамда намуна қилиб кўрсатишга арзирли иш услубларини тўлақонли намойиш этдилар.

Қувонарлиси, кўрик-танловда 1-ўринни  туманимиздан иштирок этган нуроний Собиржон Отабоев эгаллади.

 

Танлов ғолиби Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармасининг 1-даражали дипломи, 3 600 минг сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

С.Отабоев танловнинг шу йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.