Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Ishonch telefoni statistikasi

МАҲАЛЛАЛАРДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР БОШЛАНДИ

×

 2020-11-20 11:22:03    25

PDF yuklash
Chop etish


Туманимиз аҳолсининг юртимиз ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка таъсирчан усулларда етказиш, шунингдек, аҳолининг кайфиятини кўтаришга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар бошланди.

Соҳавий йўналишлар бўйича ташкил этилган тарғибот гуруҳлари иштирокидаги тадбирлар бугун туманимизнинг Янгиқўрғон, Маслаҳат, Инғирчоқ, Юқори Манғит ва Бачқир МФЙларида бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов ушбу тадбирларда иштирок этди ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий вазият,юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди.

Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Қўқон филиали ўқитувчилари юртимизда рўй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган оқилона сиёсат тўғрисида йиғилганларни хабардор қилдилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, ака-ука Муҳсинбек ва Яҳёбек Мўминовлар, хушовоз хонандалар Нурали Рўзиев, Аъзамжон Дориповлар ижросидаги дилтортар қўшиқлар,   ҳудудлардаги мактабларнинг иқтидорли ўқувчилари  айтган она ватанни улуғловчи шеъру рақслари тадбир иштирокчиларига завқ-шавқ улашди.

Тадбирда маҳалла тадбиркорларининг кўргазмалари ҳам намойиш этилди.

Ушбу тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Маданият, Маънавият туман бўлимлари раҳбарлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Туманимиздаги 55 та МФЙларида ана шундай маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтади.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.