Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

ID КАРТА ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИНГИЗ ЗАРУР?

×

 2020-11-06 15:27:35    265

PDF yuklash
Chop etish


Аввалроқ 2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Республика ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига  биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ҳужжат эгасини ва фуқаролигини тасдиқловчи  идентификация ID картаси берилиши ҳақида маълумот берган эдик.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида  идентификация ID карталарини  расмийлаштириш ва бериш тизимини  жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилишича, ID карта расмийлаштирилганлиги ва  берилганлиги  учун давлат  божи миқдори базавий  ҳисоблаш  миқдорининг 89 фоизини  ташкил этади яъни 198 минг 470 сўм.

ID карта шахсни, фуқароликни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилиб, 10 йил муддатга берилади.

Ўзбекистон фуқаросининг  2011 йилда жорий қилинган амалдаги биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган  шахс ва хорижий фуқаронинг  яшаш гувоҳномаси  уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар  ҳақиқийдир. Ушбу ҳужжатларнинг эгалари уларни белгиланган тартибда ID картага алмаштириш ҳуқуқига эга.

Биометрик паспортни ID картага алмаштириш 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача  ихтиёрийлик асосида, 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда  амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилда жорий қилинган, ҳозирги кунда амалда бўлган биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Аҳаджон ҲАЙДАРОВ,

туман ДХМ бош мутахассиси.