Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ШИФОКОРЛИК ҚИСМАТИ

×

 2020-11-06 15:24:51    256

PDF yuklash
Chop etish


Ойим қишлоқдаги Акмалжон ака хонадонида туғилган ўғил фарзандга яхши ниятлар билан Аброржон деб исм беришганида у улғайгач ҳақиқатдан ҳам исми жисмига монанд бўлишини ният қилишган бўлса не ажаб. Аброр - покиза, покдомон, тоза қалбли, солиҳ, тақводор, иймонли, яхши, гўзал ҳулқ-атвор ва феъл эгаси деган маънони билдиради.

Ота-онаси орзу қилгандек тоза қалбли, гўзал ҳулқ –атворга эга бўлиб улғайган бу йигит тумандаги 14-мактабда таълим олди. Сўнгра, Андижон давлат тиббиёт институтининг  даволаш факультетида ўқиди.

Институтнинг тамомлагач, ишни туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасида бошлади.

-  Ҳар бир касбнинг ўз машаққати бўлади, - дейди Аброржон Умаров. – Аммо шифокорлик одамдан икки ҳисса масъулият ва билимни талаб қилади. Чунки, шифокорнинг биргина хатоси билан қайсидир бемор ҳаётдан кўз юмиши, яна кимдир бир умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин.

Аброржон Умаров ўқиш-ўрганишдан тўхтагани йўқ. У бир неча марта Тошкент, Фарғона ва Андижон шаҳарларида ташкил этилган ўқув семинарларида иштирок этиб, ўз малакасини оширган.

Шундай таҳликали кунларда одамларга яхшилик қилиш, шифокорлик касбига садоқатини намоён этиш учун вилоят Ковид марказида ҳам ишлаб қайтди. Исми-жисмига монанд бу ширинсўз шифокорнинг меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.