Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

НАЖОТ ҚАЛЪАСИ ФАРИШТАСИ

×

 2020-11-06 15:23:53    254

PDF yuklash
Chop etish


Наргизахон бугун ҳам барвақт уйғонди.  Унинг кайфияти ҳар кунгидан  аъло, ўзи тетик эди.  Боиси у меҳнат қилаётган туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонасида пандемия туфайли янги ташкил этилган провизор бўлимида даволанаётган беморларнинг аксарияти соғайиб, дарддан фориғ бўлмоқда.  Соғлиғи тикланаётган беморларнинг саломатлик посбонларидан мамнунлиги-ю, яқинларининг  дил изҳорининг чек-чегараси йўқ.  Бундан  хурсанд бўлмай бўладими?! Ахир кўпчилик бошига келган офат - пандемия  оқибатида қанчадан қанча оилалар ҳаловати йўқолди, кўплаб юртдошларимиз  ҳаётдан кўз юмди.    

21 йилдан буён юқумли касалликлар шифохонасида ҳамшира бўлиб меҳнат қилаётган Наргизахон Йўлчиева бор билими ва маҳоратини фуқароларимиз саломатлигини тиклашга, уларнинг тиббий маданиятини оширишга сарфламоқда.  Падари бузруквори Мирзамаҳмуд ака ва волидаи муҳтарамаси Ҳафизахон аянинг “Қизим, машаққатли касбни эгаллаяпсан. Беморларни  ширин сўзинг билан давола. Унга меҳр кўрсат, ота-онадек ҳурмат қил, фарзандингдек парваришла”, деган насиҳатларини асло ёдидан чиқармайди.    Наргизахон ва ҳамкасблари синовли дамларда  халқимиз саломатлиги учун камарбаста эканликларини амалда исботладилар. Кунига  15-20 соатлаб ишлашга мажбур бўлган тиббиёт ходимлари ҳатто уйларига, фарзандлари ҳузурига боролмаган кунлар бўлди. Ҳатто тушлик қилишга, бироз тин олишга вақт сарфлашдан бир беморга кўмак беришни афзал кўрган Наргизахондек  фидойилар меҳнатини ҳар қанча эътироф этсак, уларни нажот қалъаси фаришталари деб алқасак арзийди. 

Тиббиёт ходимлари куни  билан элимиз саломатлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаган Наргиза ва  унинг ҳамкасбларини муборакбод этамиз.