Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ЭЛ ДУОСИНИ ОЛАЁТГАН ШИФОКОР

×

 2020-11-06 15:22:51    195

PDF yuklash
Chop etish


Дилнозхон Юнусова ўқувчилик кезларидаёқ шифокор бўлишни дилига туккан эди. Сабаби унинг онаси Давлатхон Юнусова  тумандаги энг яхши врачлардан бири сифатида минглаб беморларни даволаб, эл олқишини олган. Кўча-кўйда одамлардан онаси ҳақида яхши гаплар эшитган Дилнозхон “мен ҳам албатта врач бўламан,  касалларнинг дардига шифо топаман”, дея ният қилганди.

У мактабни тамомлагач, Андижон давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетига ўқишга кирди. Институтда қунт билан ўқиб, ўрганганлиги сабаб бугун эл ардоғидаги шифокор даражасига етди.

Ҳозирги пандемия шароитида албатта шифокор ва ҳамшираларга осон бўлаётгани йўқ. Улар кунни кун, тунни тун демай беморларнинг соғайиб кетиши учун ҳаракат қилмоқдалар.

- Айни таҳликали кунларда бизнинг терапия бўлими махсус пульмонология бўлимига айлантирилди. Асосан пульмонологик касалликлар билан оғриган, нафас олишга қийналаётган беморлар олиб келиняпти. Биринчи навбатда шифохонага келган ҳар бир беморни  ўз яқинимиздек қабул қилиб, уларга ширин сўзлар билан тасалли беряпмиз. Баъзан, қиммат дорилар билан даволалмаётган беморларни озгина эътибор ва бир оғиз ширин сўз билан оёққа тургазиш мумкин”- дейди Дилнозхон Юнусова.

Дилнозхон эл дуосини олган сўзи ширин, қўли енгил шифокорлардан.У ўз ишининг устаси. Шунинг учун ҳам нафақат ҳамкасблари балки, элу юрт орасида ҳам ҳурмат қозонган.

Бундан ташқари у оилапарвар аёл. Турмуш ўртоғи - билан аҳил-иноқ турмуш кечиради.Уларнинг оиласи маҳалладаги энг намунали оилалардан. Икки нафар қизи икки қаноти. Катта қизи Дилёра Турғунова Қўқон педагогика институтининг талабаси, Нигора эса тумандаги 2-ИДУМИ ўқувчиси. Келажакда у ҳам опаси каби ўқитувчи бўлмоқчи.

Дилнозхон ўзининг бу даражага етишида ички ишлар соҳасида хизмат қилган дадаси Одилжон Юнусов, онаси Давлатхон опаларнинг ҳиссаси катта деб билади.

Бу каби меҳри дарё, қўли енгил шифокорлар туманимизда кўпаяверсин.