Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

21 октябрь- Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

 2020-10-13 09:46:38    420

PDF yuklash
Chop etish


ТИЛНИ АСРАШ - МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ ДЕМАКДИР

БУГУНГИ КУНДА ЎЗБЕК ТИЛИ ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИ, ИЛМ-ФАН, ТИББИЁТ, ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ, МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАЛАРИ, УМУМАН, ҲАЁТИМИЗНИНГ БАРЧА ЖАБҲАЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА, ХАЛҚАРО МИНБАРЛАРДА БАРАЛЛА ЯНГРАМОҚДА.

 

2020 йил 23 сентярь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясида ўзбек тилида маъруза қилгани фикримизнинг исботидир. Ушбу маърузани барча юртдошларимиз, ўзбек тили жонкуярлари, ҳар бир ўзини ўзбекман деган чин миллатпарварлар зўр мамнуният билан тингладилар. Икки юзга яқин давлатнинг ваколатли расмий тамсилчилари иштирокидаги бундай нуфузли миллатлар машваратида бизнинг мустақил давлатимизнинг мустақил ва мўътабар тили - қадимий ўзбек тили янграгани қалбларимизнинг фахр ва ифтихорга тўлдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва миқёсини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эса Ватанимизда она тилимиз қадрини, нуфузини юксалтиришга қаратилган муҳим тарихий ҳужжат бўлди. Зотан, тил давлат тимсоли, унинг мулки. Тилни асраш, ривожлантириш эса миллатнинг юксалиши демак.

Барча эзгу фазилатлар инсон қалбига болаликдан она тили орқали таълим-тарбия жараёнида сингдириб борилади. Тилимизни соф ҳолда авлодларга етказиш учун бугундан ҳаракат қилишимиз зарур. Бунда нафақат олий таълимнинг, балки оила ва жамоатчиликнинг, мактабгача таълимнинг ҳам алоҳида ўрни бор.

Ёш авлоднинг она тилига муҳаббат билан улғайиши кўп жиҳатдан оилавий муҳит, боғча ёшидан бошланган таълим-тарбияга боғлиқ. Юртбошимиз томонидан мактабгача таълим тизимига қаратилган эътибор туфайли мамлакатимизда, хусусан, вилоятимиздаги болалар боғчаларида изчил таълим жараёни йўлга қўйилди. Болаларимизга ўзбек тилини пухта ўргатиш, нутқларини ривожлантиришга жиддий аҳамият бериляпти.

Она тили - тарихимиз, бугунимиз ва келажагимиз демак. Унинг юксак мақоми, софлигини асраш ҳар биримизнинг маънавий бурчимиздир.

Дилноза НУРМАТОВА,

туман мактабгача таълим бўлими мудири.