Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

САХОВАТ ВА КЎМАКДАН ҚАЛБЛАР МУНАВВАР

×

 2020-08-12 16:33:39    332

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ва халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини янада кучайтириш мақсад қилинган.   

Фармонда мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати - “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ҳар бир аъзоси учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан 220 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.  

  Шунга кўра, Бувайда туманида рўйхатга олинган 1 минг 592  та хонадондаги 1 минг 622 та оилага (уларда 7 минг 621 нафар фуқаро яшайди) 1 млрд. 676 млн. 620 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари берилмоқда.

Айни кунларда туман ҳокими секторида 557 та оилада истиқомат қилаётган 2539 нафар оила аъзоларига  558 миллион 580 минг сўм пул тарқатилмоқда.

-Қоратепа МФЙда яшайман. Ёшим 24 да. Ота-онам бевақт оламдан ўтган. Биз - олти нафар болалар чин етим бўлиб қолдик. Шундан буён давлат ҳимоясидамиз. Айниқса, карантин даврида туман ҳокимлиги ва МФЙ мутасаддилари ҳолимиздан тинмай хабар олиб турибди. Мана бугун ҳам бир марта бериладиган моддий ёрдамни олиб келиб беришди. Бу ғамхўрликдан жуда хурсандман. Бу пулларга укаларим учун зарур нарсаларни сотиб оламан-дейди Мавлуда Муҳаммедова.

Туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-секторда ҳам моддий ёрдам пуллари жадаллик билан тарқатилмоқда. Куни кеча сектор ҳудудидаги Оқтепа, Бачқир, Пишағар МФЙларидаги кам таъминланганларга ҳам моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

-Мен ҳам турмуш ўртоғим ҳам 2-гуруҳ ногиронимиз. Икки нафар фарзандимиз бор.  Бугун  880 минг сўм пулни “Халқ банки” ходимларидан қабул қилиб олдим. Кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан жуда хурсандман.  

Моддий ёрдам пуллари секторлар кесимида, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, банк, молия бўлими вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва бошқа масъуллар иштирокида қатъий белгиланган жадвал асосида ўз эгаларига  топширилмоқда.