Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

“СЕН БАҲОРНИ СОҒИНМАДИНГМИ?”

×

 2020-03-03 15:19:59    302

PDF yuklash
Chop etish


номли тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, Ёшларни она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, "оммавий маданият" ва бошқа турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, навқирон авлоднинг жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш, улар маънавиятини юксалтириш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш   мақсадида  15-умумтаълим мактабида  “Сен баҳорни соғинмадингми?”, деб номланган тадбир ташкил этилди.

Шу куни байрамона безатилган мактаб биноси ҳар кунгидан гавжум бўлди. Мактаб ҳовлисидаги дарахтларга  маҳорат билан  илинган гуллар худди дарахтлар ҳақиқий гуллагандек кишига ўзгача завқ бағишлайди. Тадбир доирасида уюштирилган миллий ўйинлар, “Ҳунарманд йигитлар” ва  “Моҳир қўллар” тўгараклари аъзолари томонидан тайёрланган кўргазмалар намойиши,  “Ёш математиклар” тўгараги  аъзоларининг беллашуви,  “Китобхонлар клуби” аъзолари ўтказаётган  янги китоблар тақдимоти тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

”Кўчат экиб, боғ ярат” лойиҳасида  мактаб боғидан ўзларига ажратилган ҳудудга турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтказаётган ўқувчилар  меҳнати олқишланди. Юқори синф ўқувчилари иштирокида уюштирилган  “Чалпак сайли”да тайёрланган миллий таомларимиз – чалпак, кўк сомса, кўк чучвара ҳамда турли ширинликлар меҳмонлар ва қуйи синф ўқувчиларини мамнун этди.

Бундай тадбирлар ўқувчи-ёшларни доимо фаол бўлишга ундаб, юртимизни янада обод ва гўзал қилишга бўлган интилишларини кучайтириши шубҳасиз.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.