Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

9-СИНФ ЎҚУВЧИСИ ОЗОДБЕК - ШАРДА УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАСИ

 2020-03-03 15:18:37    285

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сонли қарорида белгиланганидек, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида қўшимча республика ва халқаро, шу жумладан, нодавлат фан олимпиадалари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 25-29 февраль кунлари  Андижон вилоятининг халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон - Шарда университети ҳамкорлигида “Талабаликка бир қадам” очиқ фан олимпиадаси ўтказилди.

Мазкур олимпиадада Республикамиздаги умумтаълим мактабларининг 9-11-синфларида таълим олаётган 2398 нафар ўқувчилар ўз билимларини синаш учун иштирок этдилар.

Олимпиада натижаларига кўра, иштирок этган ўқувчиларнинг 36 нафари энг юқори балл тўплаб, фахрли 1-3 ўринларни эгаллашди. Ғолиб ўқувчилар орасида туманимиздаги 2 - вилоят ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб - интернатининг 9-синф ўқувчиси Озодбек Мелиқўзиевнинг ҳам борлиги  қувонарлидир.

Озодбек Ўзбекистон - Шарда университетида грант  асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ҳамюртимизга Ўзбекистон - Шарда университетининг махсус сертификати тантанали равишда топширилди.

 2-ВИДУМИда олимпиада ғолиби Озодбекнинг кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосарлари Ҳамидулло Исақулов ва Олияхон Асқаровалар ушбу маросимда  иштирок этиб, Президентимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборга жавобан юртимизда Озодбек сингари билимли ўқувчилар сони тобора ортаётганлигини фахр билан сўзладилар. Бошқа ўқувчиларни ҳам  илм чўққиларини эгаллаш учун имкониятлардан оқилона фойдаланишга чақирдилар.

Тадбир сўнггида бўлажак талаба ва унинг онасига туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини тантанали равишда  топширишди.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.