Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

АЛИШЕР ҚОЗОҒИСТОНДА БИРИНЧИ

 2020-03-03 15:18:07    193

PDF yuklash
Chop etish


24-27 февраль кунлари Қозоғистон республикасининг Тараз вилоятида 7 та мамлакат ўртасида спортнинг Юнон-рум кураши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

 Беллашувларга бой бўлган ушбу мусобақада туманимизнинг умидли ёшларидан бири Алишер Ғаниев 45 кг. вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди.

Маълумот ўрнида: Алишер Ғаниев туманда ташкил этилган "Стар Спорт" клубида  устози, малакали мураббий А. Осланов қўл остида Юнон-рум кураши сирларини қунт билан ўрганиб келмоқда.

Уч карра республика чемпиони ва халқаро мусобақалар ғолиби бўлган  Алишер Ғаниевнинг ниятлари катта. Келгусидаги халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғини янада баландроққа кўтариш.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.