Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

БРАЙЛЬ ЁЗУВИДАГИ КИТОБЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-02-19 15:02:20    269

PDF yuklash
Chop etish


"Кўнгил кўзи" лойиҳаси доирасидаги китоблар карвонидан 10 турдаги, 100 донадан ортиқ  Брайль ёзувида чоп этилган ўқув қўлланмалари ва жаҳон адабиёти намуналари Фарғона шаҳридаги кўриш бўйича имконияти чекланган  болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасига ва унинг Қўқон шаҳридаги филиалига топширилди. Таълим муассасаси раҳбари Нозимжон Ҳошимов кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун лойиҳа раҳбарларига, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига самимий миннатдорлик билдирар экан, тақдим этилган китоблар таълим муассасаси кутубхонаси фондини бойитиши билан бирга ўқувчиларнинг дунёқарашини юксалтиришда, таълим жараёнида юқори натижаларга  эришишларида муҳим омил бўлишини таъкидлаб ўтди.  Китобларни топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати Умиджон Жабборов, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси масъул ходимлари – Бўрибой Омонзода, Отабек Эркабоев, вилоят Ахборот кутубхона маркази директори Шоҳидбек Аслонов ҳамда “Фарғона” нашриёти директори Назиржон Ҳошимов иштирок этдилар.  
Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси