Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ва ёшлар БУВАЙДА ТУМАНИ ҲОКИМИ ПОЙТАХТДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН БУВАЙДАЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ.

×

 2020-02-06 11:13:38    272

PDF yuklash
Chop etish


Кеча Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фарғоналик талабаларнинг вилоят ҳокими ўринбосарлари ва шаҳар-туманлар ҳокимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Туманимиз ҳокими Беҳзод Ибрагмов ҳам бугунги кунда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида тахсил олаётган бувайдалик ёшлар билан учрашди. Учрашувда ёшлар кўнглидаги гапларни рўйи-рост баён қилдилар. Талаб ва таклиф, муаммо ва истакларини туман ҳокимига юзма-юз айтдилар.

Самимий ва дўстона руҳда кечган учрашувда туман ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига туманимиздан сайланган депутат, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман  Кенгаши раиси иштирок этдилар.

Очиқ мулоқотда аксарият ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Кўтарилган муаммоли масалаларга ечим топилди. Талабалар  ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати