Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ТАДБИРКОР БЎЛИНГ!

 2020-01-28 13:44:17    439

PDF yuklash
Chop etish


1. Якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш:

Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.

Паспорт маълумотлари

Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам иш ҳақининг 1 баробари

Тадбикорлик субъекти ўз электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.

2. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.

Фирма номи танланади.

Паспорт маълумотлари

Давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари (Низом, МЧЖлар учун бир кишидан ортиқ бўлса таъсис шартнома, фермер хўжаликлари учун туман ҳокимининг ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарори)

Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробари

Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.

3. Юридик шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиш:

Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.

Ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор;

Давлат тилидаги янги таҳрирда таъсис ҳужжатлари;

Ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробари.

Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 0,45 баробари миқдорида маблағ тўланади.

 

Тадбиркор бўлиш истагини билдирганларни давлат рўйхатидан ўтказиш ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли қарорига асосан тадбиркорлик субъектларини электрон рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.

Мурожаат учун телефонлар:

Фарғона вилояти Савдо-саноат палатаси бош бошқармаси телефони: 73-244-60-09

Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси телефони: 73-244-18-50

Фарғона вилояти Молия бош бошқармаси телефони: 73-244-47-54

Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва саноат бошқармаси телефони: 73-244-07-59

Бувайда тумани хокимлиги молия бўлими телефони: 73 529 11 64