Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 2020-01-10 09:07:53    206

PDF yuklash
Chop etish


ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУВАЙДА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

1. Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 16 январь куни соат 11-00 га чақирилсин.

2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1) Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.

2) Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.

3) Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.

4) Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.

5) Ташкилий масала.

6) Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

3. Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ, бўлим раҳбарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.

Туман ҳокими                   Б.Ибрагимов