Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг БАЁНОТИ

 2019-12-16 09:45:24    302

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар тарқатган  “ “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳам ичимлик суви муаммоси ҳал этилмади” сарлавҳали мақоласи юзасидан қуйидагиларни билдирамиз.

Ижтимоий тармоқлар мухбирлари Бувайда тумани Маслаҳат қишлоғи ҳақида  асоссиз мақолани эълон қилган.

 “Бувайда тумани Маслаҳат МФЙдан ёзмоқдамиз” дейди исми-шарифи очиқланмаган фуқаро. Унинг ёзишича  маҳалла “Обод қишлоқ”  дастурига киритилгач, ичимлик суви муаммоси ҳал бўлади деб маҳалла аҳли хурсанд бўлган экан. Аммо умидлари оқланмапти.

  Маслаҳат МФЙ аҳолиси номидан кимдир билиб-билмай ижтимоий тармоқларга мурожаат қилибди. Хўш, “ журналистман” ёки блогерман”, деб керилиб ўтирган  ижтимоий тармоқларнинг “уддабурон” блогер ва журналистлари муаммонинг илдизи қаердалигини нега ўрганишмади? Хатто, шартнома муддати қачонгача эканлигига ҳам қиё боқишмади. Каналга жойлаштирилган суратлар ҳам асоссиз. Агар улар “тирноқни ичидан кир қидирадиган”  “ёзғувчи” бўлмаганларида  Қўрғонча кўчасининг ичимлик суви тармоғига уланиши нега кечикаётганлигининг асл сабабини билиб олишарди. Аҳоли ўртасида бўҳтон, туҳмат ахборотни тарқатишмасди.

Тўғри, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил  29 март кунги ПҚ-3630-сонли қарори билан тасдиқланган “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Бувайда тумани  Маслаҳат МФЙ ҳудудида 7,5 километр ичимлик сув тармоғи тортиш, 6 дона ичимлик сув насоси, 1 дона ичимлик сув минораси ўрнатиш ва 1 дона таъмирлаш ишлари шартномага асосан 2019 йил 31 декабрга қадар бажарилиши белгиланган .

Мазкур қурилиш монтаж  ишларни амалга ошириш учун буюртмачи этиб Фарғона вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг” компанияси, бош пудратчи этиб “Инвест қурилиш сув монтаж” УК, бош лойиҳачи этиб эса “Фарғона Гаранд лойиҳа сервис” ХК белгиланган.

 Мутахассислар томонидан Маслаҳат МФЙнинг сувга эҳтиёжманд қисми ўрганилганда, 7,5 километр эмас, 5, 8 километр қисми ичимлик сувига муҳтожлиги аниқланган.

Бош пудратчи томонидан ўз вақтида Маслаҳат МФЙ ҳудудининг 5.8 километрига ичимлик суви тармоғи тортиш, 6 дона ичимлик суви насоси, 1 дона ичимлик суви минораси ўрнатиш, 1 дона таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Ҳозирда Маслаҳат МФЙ нинг  Қўрғонча кўчасидан ташқари қайси кўчасига кирманг ичимлик суви оқиб турибди. Аҳоли бундан мамнун.

Хўш унда муаммо нимада?

Асосий муаммо Янгиқўрғон-Бағдод умумфойдаланувдаги автомобиль йўли қатнов қисмида қазиб олиб ўтиш ишларини бажаришда. Лойиҳа смета ҳужжатларида эса асфалть қопламасини қоплаш ёки ер остидан кавлаб ўтиш ишлари белгиланмаган.

Мазкур муаммони ҳал этиш учун бош пудратчи ҳам қараб ўтиргани йўқ. Пудратчи  томонидан  2019 йил 6 декабрь куни  вилоят “Сувоқава” ДУК  номига алоқа хати юборилган. Вилоят “сувоқава” ДУК томонидан йўлни қазиб ўтиш ишларини амалга ошириш юзасидан юқори турувчи ташкилотларнинг ижобий хулосасини олиш ишларини амалга оширмоқда.

Шартномада белгиланганидек, жорий йилнинг 31 декабрига қадар Кўрғонча кўчаси  ҳам ичимлик суви тармоғига уланади.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати