Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

300 НАФАР АЁЛ ИШЛИ БЎЛАДИ

×

 2019-12-06 10:44:16    310

PDF yuklash
Chop etish


ТУМАНИМИЗ МАРКАЗИ ЯНГИҚЎРҒОНДА ЯНА БИР ҚЎШМА КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ. “SUNTX UZ” ДЕБ НОМЛАНГАН БУ КОРХОНАДА БУГУНГИ КУНДА 100 ДАН ОРТИҚ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШ БИЛАН БАНД БЎЛДИ.

- Корхонамиз туркиялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда ташкил этилди, - дейди “SunTx uz” МЧЖ раҳбари Умиджон Шайисломов. - Туркиянинг “SIBURA” фирмасидан 150 та тикув машиналарини келтирдик. Шу боис бичиш, дазмоллаш, пардозлаш ва қадоқлаш ишлари Туркия технологияси асосида бажарилмоқда. Ишчилар учун бу ерда барча шароитлар муҳайё қилинган. Улар ишга келиб кетиши учун траспорт билан таъминлаган, бепул тушлик ҳам корхона ҳисобидан ташкилланган.

- Мен узоқ йиллар Тошкент ва Қўқондаги тикув-трикотаж фабрикаларида ишлаб, малака оширганман, - дейди  Робия Рихсибоева. - Бу ерда ҳозирги кунда иш бошқарувчиман. Бугунги кунда ички ва ташқи бозорда харидор топиш учун Андижондаги “Контекс” фирмаси билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Улар берган буюртмалар асосида аёллар ва эркаклар учун кийим-бош ишлаб чиқаряпмиз. Маҳсулотларимиз асосан Россия, Туркия ва қўшни давлатларга экспорт қилинади. Янги келган ишчига уч кун иш ўргатамиз. Унинг малакасини аниқлаймиз. Ҳозир барчага бирдек маош тўлаяпмиз. Келгусида ишчи-ходимларимизни қилган иш ҳажмига қараб маош тўлашни режалаштиряпмиз.

Мазкур корхона тўла қувват билан иш бошласа туманимиздаги 300 нафар аёллар иш билан таъминланади.

Ш. МАДРАҲИМОВА,

А. СОЛИЕВА.